Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бахтиёр Сайфуллаев Кореянинг Triple Crown Group​ ташкилоти вакили Жонг Сён Янг билан учрашди

2019-01-14 | Маданият

Жорий йилнинг 13 январь куни Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Корея Республикаси Triple Crown Group​ ташкилотининг вакили Жонг Сён Янг билан учрашди.

Учрашувнинг асосий мақсади Evergreen Motors​ компанияси томонидан инвестиция лойиҳалари асосида катта майдонда барча шарт-шароитлари мужассамланган мажмуа барпо этиш масалалари муҳокама қилинди. Унда икки томонлама турли фикрлар ва таклифлар алмашилди, шу билан бирга жаноб Жонг Сён Янг томонидан инвестицияни айнан нима учун Ўзбекистонга йўналтирилганлигини айтиб ўтди, чунки Ўзбекистон Республикасининг Давлат Раҳбари Корея Республикасига расмий давлат ташрифи чоғида, унинг нутқларини тинглаган Evergreen Motors​ компаниясининг Бош директори шу қарорга келган экан.

«Шуни таъкидлаш жоизки, корейс халқига ўзбек халқининг дўстона муносабатлари 80 йил олдин бошланганлиги эътироф этиш лозим. Бу муносабатларни доим биз учун муқаддаслиги алоҳида айтишим зарур»-деб фикрини давом эттирди Жонг Сён Янг. Унинг фикрича, агар икки томон хоҳлаётган лойиҳалар амалга оширилса, яъни маданият ва истироҳат боғларнинг замонавий усулда барпо бўлиши, икки давлатнинг ўзаро ҳамкорлигини янада оширади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться