Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Амир Жафар - "Ўзбекистон Қувайт давлати учун энг ишонарли ҳамкор"
2019-01-18 | Маданият
15 январь куни Маданият вазири Қувайт давлатидан ташриф буюрган Амир Жафарни қабул қилди. Учрашувнинг асосий мақсади Қувайтдан инвестиция жалб этишдир.
Амир Жафар Ўзбекистондаги доимий ташриф буюрувчи меҳмонларимиздан биридир, миллий мусиқамиз шайдоси.
Шуни таъкидлаш жоизки, у ҳар гал Тошкентга келганида Ўзбекистон давлат консерваториясини кўздан кечиради, чунки консерваторияда таълим бераётган устоз муаллимларнинг дарс бериш маҳоратларини кузатишни ёқтиради. У бир неча марта Ёш симфоник оркестримизни Қувайт давлатига гастроль сафарини уюштирган.
Маданият вазирининг таклифига кўра, унинг асосий мақсади Қувайтда ва Ўзбекистонда ўзбек-араб мусиқа мактабини ташкил этишдир. Суҳбат давомида, у доим ўзбек мумтоз мусиқасидан баҳраманд бўлишини, шунингдек, 14 январь куни "Халқлар дўстлиги" саройида Миллий гвардия оркестри томонидан намойиш этилган ижро уни ҳайратда қолдирганини эътироф этди.
Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Амир Жафарга бир нечта инвестиция лойиҳаларини таклиф этди, у ўз навбатида ҳамкорлик учун Ўзбекистон энг ишонарли ва ривожланаётган давлатлардан бирилиги ҳамда Президент Шавкат Мирзиёевнинг давлат ривожига қўшаётган ҳиссаси ва сайи-ҳаракатлари беқиёслигини таъкидлади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги