Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Самарқандда
2019-01-11 | Маданият
Жорий йилнинг 10 январь куни Самарқанд шаҳридаги вилоят қўғирчоқ театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Самарқанд вилоятидаги маданият ва санъат муассасалари раҳбарлари билан учрашди.
Маданият вазири йиғилишни очиқ мулоқот шаклида ўтказиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш борасида қабул қилинаётган қарорлар мазмун-моҳияти ва соҳа вакилларининг бу борадаги вазифалари хусусида айтиб ўтди.
Самарқанд доимо ўзининг бетакрор санъати ва республикамиз маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшиб келган. Шу боис вилоятнинг бу йўналишдаги ишларини янада ривожлантириш, соҳага инновацион янгиликларни киритиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш вазифалари қўйилди.Учрашув ўзаро савол-жавоб тарзида ўтди.
Тадбир сўнгида соҳада алоҳида ютуқларни қўлга киритган маданият муассасаларига вазирликнинг эсдалик совғалари топширилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги