Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маданият

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди

31.12.2020ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2020 йил 30 декабрь куни Олий Мажлис Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг видеоконференцалоқа тарзида мажлиси бўлиб ўтди. 

Синовли йилнинг қаҳрамонларига мукофотлар топширилди

28.12.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

Қатағон қурбонлари хотираси абадийлаштирилади

27.12.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш, улар хотирасини абадийлаштириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

“Эҳтиром-2020” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

27.12.2020МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

26 декабрь куни “Туркистон” санъат саройида 2017 йилдан буён ҳар йили янги йил арафасида бўлиб ўтадиган “Эҳтиром” тақдирлаш маросими кўтаринки руҳда ўтказилди.

Болажонлар академияда меҳмон бўлишди

24.12.2020ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини муносиб нишонлаш учун юртимиз бўйлаб ватанпарварлик ойлиги дастури асосида турли тадбирлар ўтказилмоқда. Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига қарашли «Баркамол авлод» болалар мактаблари тўгаракларининг икки юздан ортиқ аъзолари иштирокида Қуролли Кучлар академиясида очиқ эшиклар куни ташкиллаштирилди.

Виктория ва Альберт музейи И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор

22.12.2020МаданиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Буюк Британия билан маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш доирасида Ўзбекистон элчихонаси Нукус шаҳридаги И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи ва Лондондаги Виктория ва Альберт музейи (V&A) ўртасида онлайн-музокаралар ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Конфессиялар ишлари кенгашида Ўзбекистоннинг бағрикенг диёр сифатида намуна экани эътироф этилди

21.12.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

Сўнгги йилларда юртимизда виждон эркинлиги, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик борасида асрларга татигулик ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг Ҳиротдаги мақбарасини таъмирлашда Афғонистонга кўмаклашади

21.12.2020МаданиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Жорий йил 14-16 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири Абдуғаппор Қирғизбоев раҳбарлигидаги делегациянинг Афғонистон Ислом Республикасига сафари амалга оширилиб, афғон матбуотида ушбу воқе тафсилотларига бағишланган мақолалар чоп этилди.

Тилга эътиборни ўзимиздан бошладик

20.12.2020МаданиятМанба: «Янги Ўзбекистон»

Мамлакатимизда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақоми ва нуфузини ошириш борасида ҳар бир соҳада ниҳоятда муҳим ўзгаришлар, янгиланишлар амалга оширилмоқда.

Имом Мотуридий халқаро маркази ва IСESCO ўртасида меморандум имзоланди

20.12.2020МаданиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан «Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази: истиқболдаги режалар» мавзусида халқаро онлайн-анжуман ташкил этилди.

Азиз Абдуҳакимов: «Албатта Ўзбекистон тарихи ҳақида фильм бўлиши керак, вақти келди»

19.12.2020МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов “Ўзбекистон маданий мероси - янги Уйғониш даври пойдевори” IV Халқаро конгресси доирасида ўтказилаётган “Ўзбекистон кинематографияси: ўтмиш, бугун, келажак” киноконференцияси очилиши муносабати билан нутқ сўзлади.  

Енгилмас боксчиларимиз ҳақида таниқли кинорежиссёр Жаник Файзиев иштирокида фильм суратга олинади

18.12.2020СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Ўзбек боксчиларининг оламшумул муваффақиятлари, ютуқлари ҳақида кўп гапирдик, шеърлар битдик, суратлар чиздик. Энди қаҳрамонларимиз ҳақида мотивацион фильмлар суратга олиш навбати келди. 

IV Халқаро конгресс иштирокчилари Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллашди

17.12.2020МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

“Ўзбекистоннинг маданий мероси - янги Ренессанс пойдевори” мавзусидаги IV Халқаро конгресс якунига кўра, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти олимлари бир овоздан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қабул қилишди.  

Азиз Абдуҳакимов Маданий мерос ҳафталиги иштирокчиларини қутлади

16.12.2020МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Маданий мерос ҳафталиги иштирокчиларини Ўзбекистон Ҳукумати номидан халқаро даражада ўтказилаётган байрам билан табриклади. Ўзбекистон Республикаси Президенти бугунга келиб анъанага айланган ушбу нуфузли анжуманга алоҳида эътибор бериб, унинг аҳамиятини юксак баҳолашини алоҳида таъкидлади.  

Бугун "Ўзбекистон маданий бойлиги янги Ренессанс пойдевори" IV Халқаро конгрессига старт берилади

15.12.2020МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Жорий йилнинг 15-18 декабрь кунлари Тошкентда анъанавий Ўзбекистон Маданий мерос ҳафталиги ва «Ўзбекистон маданий бойлиги янги Ренессанс пойдевори» мавзусидаги IV Халқаро конгресс бўлиб ўтади.

Апрель ойининг биринчи ҳафтаси “Китобхонлик ҳафталиги” этиб белгиланди

15.12.2020Таълим Манба: «Янги Ўзбекистон»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

ЮНEСКО Бош директорининг маданият масалалари бўйича ўринбосари Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги иштирокчилари ва меҳмонларига табрик йўллади

14.12.2020МаданиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

ЮНEСКО Бош директорнинг маданият масалалари бўйича ўринбосари Эрнесто Оттоне жорий йил 15 декабрь куни Тошкентда бошланадиган Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги иштирокчилари ва меҳмонларига табрик йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

"Рангсиз тушлар" фильми xалқаро фестивалда иштирок этади

14.12.2020МаданиятМанба: «Халқ сўзи»

Жорий йилнинг 18-22 декабрь кунлари Италия Республикасининг Рим шаҳрида 18 мамлакатдан саралаб олинган фильмлар иштирокида "Asiatica Film Festival XXI" халқаро кинофестивали бўлиб ўтади.