Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг Ҳиротдаги мақбарасини таъмирлашда Афғонистонга кўмаклашади

2020-12-21 | Маданият

Жорий йил 14-16 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири Абдуғаппор Қирғизбоев раҳбарлигидаги делегациянинг Афғонистон Ислом Республикасига сафари амалга оширилиб, афғон матбуотида ушбу воқе тафсилотларига бағишланган мақолалар чоп этилди.

Хусусан, “Bakhtar News” ахборот агентлигининг интернет саҳифасида эълон қилинган Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида маданий алоқаларни янада ривожлантириш бўйича икки томонлама амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларга бағишланган мақолада айтилишича, Афғонистон ахборот ва маданият вазири вазифасини бажарувчи Тоҳир Зуҳайр Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев билан биргаликда Қобулдаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур боғ-музейига ташриф буюрган.

Ўзбекистон делегацияси аъзоларининг Бобур боғ-музейига ташрифи давомида уларга Афғонистон расмий вакиллари ҳамроҳлик қилган. Суҳбат давомида асосий диққат-эътибор маданий соҳада икки томонлама ҳамкорлик алоқалари истиқболларига қаратилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси ўзаро маданий алоқаларни ривожлантириш ва Алишер Навоий мақбарасини таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида Ҳирот шаҳрида бўлгани ҳам хабар қилинган.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари мамлакатимиз Алишер Навоий мақбарасини таъмирлаш ва унинг атрофини ободонлаштириш бўйича Афғонистоннинг мутасадди ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган. Шу ўринда 2021 йил Алишер Навоийнинг 580 йиллик юбилейи Ўзбекистонда кенг миқёсда нишонланиши маълум қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили икки мамлакат ўртасидаги дўстона, тарихий ва маданий муносабатларга эътибор қаратар экан, Ўзбекистон ва Афғонистон Президентлари турли соҳаларда, жумладан иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш учун саъй-ҳаракатлар қилаётганини таъкидлаган.

“Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Афғонистондаги тинчлик жараёнини ҳамда мамлакатда барқарор тинчлик ўрнатиш бўйича барча олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаши билдирилди.

Ўз навбатида, Афғонистон ахборот ва маданият вазири вазифасини бажарувчи Тоҳир Зуҳайр Ўзбекистоннинг ушбу жараёнлардаги муҳим ролини таъкидлаб, Афғонистон халқи ва ҳукумати Ўзбекистон билан барча соҳаларда, жумладан маданий соҳада ҳамкорлик алоқаларини кун сайин кенгайиб боришидан манфаатдор эканини билдирди”, - дейилади мақолада.

Шунингдек, мақолада Афғонистон тарихий обидаларни қайта тиклаш, хусусан, Ислом даври обидаларини таъмирлашда Ўзбекистон билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдиргани ҳам таъкидланган.

Афғонистонда инглиз тилида босиладиган «Daily Outlook Afghanistan» газетасида чоп этилган бошқа бир хабарда эса Ўзбекистон буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг Ҳиротдаги мақбарасини таъмирлашда Афғонистонга ёрдам бериши айтилади.

“Ўзбекистон делегацияси аъзолари Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрига сафари давомида буюк файласуф, шоир ва адиб Алишер Навоий мақбарасини таъмирлашни режалаштирилаётганини таъкидлашди.

Делегациянинг мазкур ташрифи давомида Алишер Навоий қолдирган шоҳ асарлар Афғонистон ва Ўзбекистон халқларининг муштарак маданий мероси экани ва бу мерос икки давлатни бир-бири билан боғлаб турувчи кўприклигига алоҳида урғу берилган.

Шунингдек, Афғонистон ахборот ва маданият вазирлиги раҳбарияти Алишер Навоийнинг 580 йиллик юбилейини Ўзбекистон томони билан биргаликда нишонлашга тайёрлигини билдирди”, - дейилади «Daily Outlook Afghanistan» тарқатган хабарда.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться