Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маданият

Алишер Навоий мақбараси таъмирланади ва ободонлаштирилади

01.06.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 май куни туризм, шаҳар инфратузилмаси, саноат соҳаларидаги лойиҳалар ҳамда Алишер Навоий мақбарасини таъмирлаш ва тиклаш борасида амалга оширилаётган ишлар тақдимоти билан танишди.

Афғонистон делегацияси Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди

21.05.2021МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

Жорий йил 21 май куни Афғонистон Ислом Республикаси делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида диний соҳа вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Зиёрат сайёҳлиги йўналишида Ўзбекистон-Малайзия ҳамкорлигини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди

05.05.2021ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Кеча Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Равшан Усмонов мамлакатимизнинг зиёрат туризми элчиси, Перлис штати муфтийси Моҳд Асри Бин Зайнул Обидин билан музокаралар ўтказди. Унда Ўзбекистон бўйлаб зиёрат сайёҳлигини тарғиб этиш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди

Табаррук инсонларнинг дуосини олишда ҳикмат кўп

05.05.2021МаданиятМанба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Навбатдаги йўналиш Зангиота тумани бўлди. Вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Эсонали Мўйдиновни 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан табриклаш мақсадида отахоннинг хонадонига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов «Дунё» АА жамоасини табриклади

04.05.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
2021 йилнинг 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов “Дунё” ахборот агентлиги ходимлари билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида Вазир агентлик жамоасини журналистика соҳасидаги ХВ “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танловнинг Гран-при мукофотини қўлга киритгани билан табриклади.

“Олтин қалам” – ижодий изланиш учун кенг имконият

04.05.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Ҳар бир ижодкор ўз фаолиятини таҳлил этади, холислик, ҳаққонийлик тарозисига солиб кўради. Шу маънода “Олтин қалам” миллий мукофоти учун ўтказилаётган халқаро танлов оммавий ахборот соҳаси ходимларини ўз ижодига яна бир карра теран назар ташлаш, сарҳисоб этиш, изланишдан, олға интилишдан чарчамасликка даъват этаётгани билан аҳамиятлидир.

Тожикистон Президентининг ўзбек тилида нашр қилинган «Тожиклар тарих кўзгусида» номли китоби тақдим этилди.

04.05.2021МаданиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Кеча Жаҳон иқтисодиёти  ва дипломатия университетида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг ўзбек тилига таржима қилинган «Тожиклар тарих кўзгусида» номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Жанубий Кореяда ўзбек тилини ўргатишга эътибор кучайтирилмоқда

03.05.2021Таълим Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ҳанкук хорижий тиллар университети томонидан ташкил этилган “Жанубий Кореяда махсус чет тилларни ўқитиш ва маданий алмашинув мавзусидаги элчилар биринчи форуми”да мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси фаол иштирок этди.

Халқаро конференция Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши билан ҳамкорлигига бағишланди

01.05.2021ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкент давлат шарқшунослик университетида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Ташқи ишлар вазирликлари ва Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши билан биргаликда Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлари Кенгаши билан ҳамкорлигига бағишланган халқаро онлайн конференция бўлиб ўтди.

Азалий қардошлик ва елкадошлик ифодаси

30.04.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов “Туркманбоши руҳи” мажмуасига ташриф буюрди.

«Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида» анжуманини юксак савияда ўтказиш бўйича вазифалар белгиланди

29.04.2021СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида» халқаро маданият форумига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарори имзоланди 

Ўзбекистоннинг Исроилдаги туризм бренди элчиси юртимиз сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилмоқда

26.04.2021МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги
Туризм элчиси ташриф давомида мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини Исроилда кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиб, тарғибот материалларини тайёрламоқда.
Тасвирга олиш жараёнлари пойтахтнинг “Ҳазрати Имом” ва “Tashkent city” мажмуаларида бошланиб, вилоятларда давом этди. 

Вилоят ҳокими Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди

24.04.2021Хавфсизлик соҳаси

Россия Федерацияси Давлат Думасининг Мудофаа бўйича қўмитаси раиси, Россия қаҳрамонлари ассоциацияси президенти Владимир Шаманов бошчилигидаги делегация Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.

Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов

17.04.2021МаданиятМанба: ЎзА

Ўзбек маданияти ва санъати оғир жудоликка учради.

Рамазон ойи муносабати билан қутловлар

17.04.2021СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бутун мусулмон олами учун муқаддас бўлган Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳукуматлари, етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарларидан, таниқли дин арбобларидан самимий қутловлар келмоқда.

Рамазон ойи олдидан янги масжидлар фойдаланишга топширилди

12.04.2021МаданиятМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Иштихон туманида жойлашган “Эшон Темирхон тўра” масжидининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

II Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик кўриш ва бахшичилик санъатини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

12.04.2021Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори