Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ЮНEСКО Бош директорининг маданият масалалари бўйича ўринбосари Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги иштирокчилари ва меҳмонларига табрик йўллади
2020-12-14 | Маданият
ЮНEСКО Бош директорнинг маданият масалалари бўйича ўринбосари Эрнесто Оттоне жорий йил 15 декабрь куни Тошкентда бошланадиган Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги иштирокчилари ва меҳмонларига табрик йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Э.Оттоне ўз табригида Ўзбекистонда ЮНEСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган бешта ва Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилган олтита объект борлигини таъкидлаган.
“Ўзбекистоннинг маданий бойлиги мамлакат келажагини қуришда муҳим пойдевор бўла олади. Маданият инсонга тенглик ва ўхшашлик ҳиссини беради ва жамиятлар орасида ўзаро мойиллик уйғотади, шаҳарлар эса кўпроқ янгиликлар беради. Шу билан бирга маданий мерос ва ижод, иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш орқали, қашшоқлик кўламини камайтиришда ҳам муҳим роль ўйнайди», деб қайд этган ЮНЕСКО раҳбарияти вакили.
ЮНEСКО Бош директорининг ўринбосари, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида маданият соҳасига алоҳида эътибор берилганини қайд этди. «Ўзбекистоннинг ушбу саъй-ҳаракатлари ЮНEСКОнинг маданият соҳасидаги миссиясига тўлиқ мос келади ва улар юксак қадрланади», дейилади табрикда.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги