Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди

2020-12-31 | Ёшлар

2020 йил 30 декабрь куни Олий Мажлис Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг видеоконференцалоқа тарзида мажлиси бўлиб ўтди. 

Унда Сенат аъзолари, маҳаллий Кенгашлар доимий комиссиялари раислари, экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мажлисда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида кўриб чиқилиши режалаштирилган масалалар, шу жумладан, “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, маданият соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, маданият ва санъат муассасалари, ижодий уюшма ва бирлашмаларнинг ҳуқуқий мақоми, ижодкорларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган ягона ҳуқуқий база яратилмагани турли эътирозларга сабаб бўлаётганди. Мазкур  “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун соҳадаги ҳуқуқий бўшлиқни тўлдиришга хизмат қилади.

Қонунда маданият соҳасида давлат сиёсатининг мақсади ва асосий устувор йўналишларини белгилаш, мазкур йўналишдаги ҳуқуқий муносабат иштирокчиларини аниқлаш ва уларнинг ваколатларини белгилаш, истеъдод эгалари ва маданият муассасаларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, маданият ташкилотларини давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро алоқа ва ҳамкорлигини такомиллаштириш ва бошқа қатор муҳим масалалар қамраб олинган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси, Маданият вазирлиги, “Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари маданий фаолият соҳасидаги давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни амалга оширувчи органлар сифатида кўрсатилиб, уларнинг ваколатлари белгиланган.

Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши, маданият соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш самарадорлигини ошириш, соҳани тартибга солишга қаратилган қонун ҳужжатларидаги мавжуд қарама-қаршиликлар ва номувофиқликларни бартараф этишга хизмат қилади.

Кўриб чиқилган масала юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться