Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қатағон қурбонлари хотираси абадийлаштирилади

2020-12-27 | Жамият

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш, улар хотирасини абадийлаштириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Тадбирда ташкилий-амалий тадбирларнинг ижроси, жойлардаги ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш, қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш бўйича илмий тадқиқот ишлари, уларнинг кўрсатган жасорати ва ибратли фаолиятини тарғиб этиш каби йўналишлар бўйича масъулларнинг ҳисоботлари муҳокама этилди.

Шунингдек, ҳудудлардаги илмий-ишчи гуруҳлар раҳбарларининг ахборотлари эшитилди.

Кўп жилдлик “Қатағон Қурбонлари” хотира китобларини тайёрлаш, қатағон қурбонлари ҳақида роман, қисса, драма, киносценарий, монография ва рисолаларни, шунингдек тарихий факт ва ҳужжатлар асосида махсус тўпламни яратиш, олий ўқув юртларидаги қатағон қурбонлари хотираси музейларини намунавий ҳолатга келтириш бўйича вазифалар белгиланди.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться