Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маданият

Тошкентда «Ўзбекистон маданий мероси — янги Ренессанс пойдевори» ҳафталиги ўтказилади

13.12.2020МаданиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Жорий йил 15-18 декабрь кунлари Тошкентда анъанавий «Ўзбекистон маданий мероси — янги Ренессанс пойдевори» маданий мероси ҳафталиги ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қирғизистон Миллий кутубхонасида «Ўзбек тили изоҳли луғати» китобининг тақдимоти ўтказилди

10.12.2020МаданиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Республикасининг Бишкекдаги элчихонаси томонидан Алиқул Осмонов номидаги Қирғизистон Миллий кутубхонасида беш жилдли «Ўзбек тили изоҳли луғати» китобининг тақдимоти ўтказилди.

Ўзбекистон-Ҳиндистон: маданий-гуманитар ҳамкорликнинг янги босқичи

02.12.2020МаданиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбек ва ҳинд халқларининг азалий дўстлик алоқалари сўнгги йилларда янгича суръат ва мазмун касб этиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг барча жабҳалари, жумладан, маданий-гуманитар соҳада изчил ривож топмоқда.

Давлат тилига эътибор – стратегик мақсадларга асосланади

01.12.2020МаданиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Агентлик тизими ва унинг барча ҳудудлардаги филиалларида маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини оширишга эътибор қаратилиб, доимий ишлар олиб борилмоқда. 

КЕКСАЛАР УЧУН ТУРИЗМ ОЙЛИГИ: ёшлар ва нуронийларнинг саёҳати уюштирилди

30.11.2020ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майда қабул қилинган “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 340-сонли қарори билан ноябрь ойи “Кексалар учун туризм ойлиги” деб эълон қилинган.

Жаҳон туркологиясининг буюк обидаси «Қутадғу билиг»ни ўрганишга бағишланган халқаро анжуман ўтказилди

28.11.2020МаданиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

АНҚАРА, 28 ноябрь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 27-28 ноябрь кунлари «Жаҳон туркологиясининг буюк обидаси «Қутадғу билиг» ва уни ўрганишнинг долзарб масалалари» мавзусида халқаро онлайн-конференция бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров МДҲ гуманитар ҳамкорлик бўйича кенгашининг «Ҳамдўстлик юлдузлари» давлатлараро мукофоти билан тақдирланди

28.11.2020МДҲМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров  МДҲга аъзо давлатларнинг гуманитар ҳамкорлик бўйича кенгаши ва  МДҲга аъзо давлатларнинг гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро фонди томонидан таъсис этилган «Ҳамдўстлик юлдузлари» давлатлараро мукофоти билан тақдирланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоев хотирасига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади

24.11.2020МаданиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти, Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон халқ ҳофизи, профессор Маҳмуджон Тожибоев хотирасига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ўтказади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.

Президент киноижодкорлар билан мулоқот қилди

20.11.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Шавкат Мирзиёев “Ўзбекфильм” киностудиясида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди.

Бунёдкорлик лойиҳалари тақдимот қилинди

19.11.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни қурилиш соҳасига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Кореяда ўзбек миллий таомлари эътироф этилмоқда

17.11.2020ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Маҳмуд Абдуллаев Жанубий Кореядаги «Лаззат» деб номланган Ўзбек миллий таомлар ресторани асосчиси ва раҳбаридир.

Бугун ЮНEСКО ташкил топган кун

16.11.2020ФанМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Бундан роппа-роса 75 йил аввал Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ЮНЕСКОга асос солинган.

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини янада ривожлантириш вазифалари тасдиқланди

11.11.2020МаданиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қора-Болтада «Ўзбек тили изоҳли луғати» китобининг тақдимоти ўтказилди

10.11.2020МаданиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Мамлакатимиз элчихонаси томонидан  Қирғизистондаги ўзбек ҳамжамияти билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ўзбек тилининг чет элдаги нуфузини янада ошириш борасида тизимли ишлари олиб борилмоқда. 

Мамлакатимиз илм-фани оғир жудоликка учради

03.11.2020ФанМанба: ЎзА

Атоқли шарқшунос олим, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов шу йил 3 ноябрь куни 80 ёшида вафот этди.

Буюк Британияда Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига тайёргарлик кўрилмоқда

02.11.2020МаданиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси томонидан ўзбек тили ва адабиётининг асосчиси Алишер Навоий асарлари бўйича британиялик эксперт, профессор Николас Уолмсли билан видеоконференция форматида учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Абу Дабидаги «Khawarazmi» халқаро коллежи марказий кутубхонасида ўзбек тили адабиёти ва тарихи бурчаги ташкил қилинди

30.10.2020МаданиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Бирлашган Араб Амирликларида ўзбек тили мавқеини ошириш мақсадида Абу Дабидаги «Khawarazmi» халқаро коллежи марказий кутубхонасида ўзбек тили адабиёти ва тарихи бурчаги ташкил қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.