Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қозоғистон делегацияси Тошкент ва Навоий вилоятлари туристик салоҳияти билан танишди

2021-01-25 | Туризм

Қозоғистон Республикаси делегацияси Навоий вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистонга ташриф буюрди. 

Ташриф давомида делегация аъзолари Навоий ва Тошкент вилоятларининг маданий меросий объектлари бўйлаб саёҳатда бўлиб, ҳудудларнинг маданий-маърифий марказлари тарихи ҳамда уларнинг маънавий аҳамияти билан яқиндан танишди.

Ташрифдан Навоий вилояти Нурота туманидаги «Чашма» комплекси ва қозоқ халқининг буюк кичик жуз аждодларидан бири бўлган «Айтеке би» мақбараси, шунингдек, Қизилтепа туманидаги маданий мерос, Конимех тумани «Конимех Эко Парк" дам олиш маскани, Кармана туманидаги "Қосим Шайх», «Мирсайид Баҳром», «Мавлоно Ориф Деггароний», «Работи Малик» каби  зиёратгоҳ ва тарихий марказлар ҳақида маълумот йиғиб, уларни кенг тарғиб этиш мақсад қилинган.

Қозоғистон делегацияси 23 январь куни Навоий вилоятига ташрифини давом эттиради. Ташриф сўнгида Қозоғистоннинг «Kazakh Tourism» миллий компанияси ва туризм ассоциацияси билан Навоий вилояти ҳокимлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини расмийлаштириш режалаштирилган. Ушбу ҳамкорлик алоқалари келгусида Тошкент ва Навоий вилоятлари тарихий объектларига қозоғистонлик сайёҳлар оқимини оширишга йўналтирилади. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться