Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон гидларини Бутунжаҳон гидлар куни билан табриклади

2021-02-23 | Туризм

21 февраль – Бутунжаҳон гидлар куни муносабати билан пойтахтдаги “Marriott” меҳмонхонасида байрам тадбири бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг энг фаол гид ва экскурсия етакчилари тўпланган тантанали тадбирни Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов очиб берди.  

Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистоннинг барча гид ва экскурсия етакчилари ҳамда йўл бошловчиларини касб байрами билан қутлаб, уларнинг касби туризм соҳаси ривожида нақадар муҳим роль ўйнашини юксак эътироф этди: “Саёҳатга гид билан чиқиш ва гидсиз чиқиш ўртасида фарқ катта, гид билан чиқсангиз, ўша туристик маскан ё обидани ўзингиз учун умуман бошқача кашф қиласиз. Шу боис бирор мамлакат ё ҳудуд ҳақида тасаввур ҳосил қилишда гидларимиз ва экскурсия етакчиларимизнинг тутган ўрни жуда катта. Ҳар бир мамлакат ҳамда унинг ҳудудларидаги ўзига хос урф-одат ва анъаналарни, обидалар ва миллий таомлар тарихини фақат гидларимиз тушунтириб бера олади”.

Шу ўринда Бош вазир ўринбосари гидларга сайёҳлар билан ишлаш давомида қайси жойда қандай камчилик борлигини кўрсатиб туриш мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлади. Келгуси авлод вакилларини гид ва экскурсия етакчилигига муносиб  тайёрлаш мақсадида айни вақтда пандемия сабаб вақтинча ишсиз бўлган гидлар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги техникум ва коллежлар, шунингдек “Ипак йўли” халқаро туризм университетига ёшларга сабоқ беришга таклиф қилинди, ҳудудлардаги туризм коллежларида уларга зарур шароит яратиб берилиши қўшимча қилинди.

Маълумот учун: Ҳозирги кунда 15 нафар гид Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги таълим даргоҳларида – Самарқанд туризм ва сервис техникуми, Бухоро туризм техникуми, Хива туризм ва сервис техникуми, Марғилон туризм ва сервис коллежи, Бўстонлиқ туризм ва сервис коллежи, Тошкент туризм ва сервис коллежида педагог сифатида фаолият юритмоқда.

Бундан ташқари, тажрибали гидларга ўзларининг Гид мактабларини ташкил қилиш таклиф этилди. Шундан сўнг гидлар ва экскурсия етакчиларига сўзга чиқиб, Ўзбекистонда туризм соҳасига кўрсатилаётган эътибор ҳамда имтиёзлар учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Соҳа ривожи йўлида хизмат қилувчи таклиф ва мулоҳазалари билан ўртоқлашишди. Тадбир доирасида фахрий гидлар ҳамда коронавирус пандемияси сабаб оғир аҳволда қолган гид ва экскурсия етакчиларга 2 миллион сўмлик сертификатлар топширилди. Шу билан бирга, турли викториналар ўтказилиб, ғолибларга Халқро ислом академиясининг зиёрат туризм бўйича малака ошириш курсларига сертификатлар ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг байрам совғалари берилди.

Таъкидлаш жоизки, ўтган йилнинг 21 февраль куни ҳам Азиз Абдуҳакимов мамлакатимизнинг фаол гидлари ҳамда ёш экскурсия етакчилари билан учрашиб, уларни байрам билан қутлаган эди. Маълумот учун: Ҳар йили 21 февраль куни дунёнинг кўплаб мамлакатларида Халқаро гидлар куни (International Tourist Guide Day) нишонланади. Ушбу байрам Жаҳон гидлар уюшмалари федерацияси (WFTGA) томонидан таъсис этилган. WFTGA’га 1985 йил Биринчи халқаро гидлар конвенцияси доирасида асос солинган бўлиб, бугунга кунда дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатидан 2 миллиондан зиёд киши унинг аъзоси ҳисобланади. Халқаро гидлар куни байрами 1990 йилдан буён нишонланиб келинади.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться