Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сума Чакрабарти: Туризм Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг локомотивларидан бирига айланиши мумкин

2021-02-14 | Туризм

Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.Абдуҳакимов ҳамда Ўзбекистон Президентининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Чакраборти ўртасида видеоконференция шаклида музокара ўтказилди.

Азиз Абдуҳакимов хорижий маслаҳатчига Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги сўнгги ислоҳотлар, инвестицион имкониятлар, соҳадаги янги йўналишлар, шунингдек сайёҳлар учун яратилаётган “Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED” эпидемиологик хавфсиз шароитлар ҳақида батафсил маълумот берди. 

Сума Чакрабарти, ўз ўрнида, туризм соҳаси Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг асосий локомотивларидан бирига айланиши мумкинлигини таъкидлади.

Томонлар пандемиядан кейинги даврда Ўзбекистон брендинги ва туризмни ривожлантириш стратегиясини янгилаш масалалари бўйича фикр алмашишди. Шу билан бирга, маданий мерос объектларини самарали бошқариш, авиаташувлар тизимини ривожлантириш истиқболлари ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда янги туристик зоналарни яратишга ЕТТБ (Европа тикланиш ва тараққиёт банки) ва бошқа халқаро молиявий институтлар имкониятларини фаол жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Манба: «Янги Ўзбекистон»

Поделиться