Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Азиз Абдуҳакимов Хива шаҳридаги янги 5 юлдузли меҳмонхонанинг қурилиш ишлари билан танишди
2021-02-17 | Туризм
Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Хива шаҳрида қурилаётган меҳмонхоналарда кетаётган иш жараёни билан яқиндан танишди.
Шулардан бири Хива шаҳрида янги қурилаётган 5 юлдузли «Фаровон» меҳмонхонаси бўлиб, у 100 ўринга мўлжалланган. Меҳмонхона 6 та президент апартаменти, 8 та «suit» хона, 86 та стандарт хонага эга бўлади. Меҳмонхонанинг конференция зали 800 ўринли болиб, у кенг қамровли учрашувларни ўтказишга мўлжалланган. Қурилиш ишларига 300 га яқин ишчи жалб қилинган. Ушбу лойиҳани 2021 йил охирида фойдаланишга топшириш мўлжалланган. Азиз Абдуҳакимов мазкур меҳмонхонанинг қурилиш жараёни билан яқиндан танишиб чиқиб, мутасаддиларга меҳмонхонанинг халқаро талабларга мувофиқ қурилиши va энг талабчан сайёҳга ҳам манзур бўлишига доир тегишли топшириқларни бажариш юзасидан аниқ вазифалар берди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг энг диққатга сазовор сайёҳлик марказларидан бири ҳисобланган Хива шаҳрида бугунга келиб доимий равишда турли фестиваллар, оммавий тадбирлар, байрамлар ўтказилиши анаъанага айланган. Сайёҳлар оқимининг тобора кўпайиши эса шаҳарда замонавий ва барча шарт-шароитларга эга бўлган меҳмонхоналарга бўлган талабни янада оширмоқда.
Хива шаҳрида Халқаро тадбирларга тайёргарлик кўриш бўйича ишчи гуруҳи ҳудудларга чиққан ҳолда, туристик масканлар қурилишини ўрганишда давом этади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги