Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Atlantic Council” кенгаши вакили Андижон вилоятига ташриф буюрди

2021-01-18 | Туризм

АҚШнинг “Atlantic Council” кенгаши катта илмий ходими, журналист ва ёзувчи Террел Жермаине Старринг Андижон вилоятининг туризм ва маданият соҳасини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди.  

Террел Старрингнинг икки кунлик саёҳати Андижон шаҳрининг Эски шаҳар ҳудудидан бошланди. У Жоме меъморий мажмуаси, Девонабой масжиди, “Эски шаҳар” деҳқон бозори ва Эски шаҳар ҳудудидаги “Ҳунармандчилик” этнографик зонасида бўлди ҳамда тунги Андижон бўйлаб сайр қилди.

Иккинчи кунги саёҳат давомида Террел Старринг “Қалъа” меъморий  ёдгорлиги, “Боғи Бобур” маданият ва истироҳат боғи ҳамда музейи, “Мингтепа” археологик ёдгорлигини кўздан кечириши кутилмоқда. Террел Старри саёҳатининг якунлари ва Андижон таассуротлари асосида мақолалар тайёрлайди. Бу эса, ўз ўрнида, хорижлик сайёҳларнинг Андижон вилоятига бўлган қизиқишини орттиради.

Маълумот учун: Атлантика кенгаши (ингл. Atlantic Council) — 1961 йилда Шимолий Атлантика кенгаши ташкилоти (North Atlantic Treaty Organization, NATO) ҳузурида асос солинган АҚШ  маркази. Atlantic Council халқаро етакчиларнинг сиёсий, бизнес ва интеллектуал форуми ҳисобланади.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться