Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ялпи паспортлаштириш жараёни бошланди

2019-02-19 | Иқтисодиёт

Солиқ ислоҳотларини амалга ошириш жараёнида тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ қонунчилигига риоя этилишини профилактика қилиш мақсадида ялпи паспортлаштириш (кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказиш) тадбирлари бошланган.

Ушбу тадбирлар хўжалик субъектларини текшириш билан умуман боғлиқ бўлмасдан, асосий мақсад тадбиркорларга солиқ қонунчилигига риоя этишлари учун кўмак ва маслаҳат беришдан иборат.

Тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳеч қандай маъмурий ва молиявий жарималар қўлланилмайди ҳамда мавжуд тушунмовчиликлар ва камчиликлар ҳамкорликда бартараф этилади.

Мазкур тадбирларга 2 558 нафар давлат солиқ хизмати органи ходимлари жалб этилиб, дастлабки икки куни давомида 19 032 та объектлар кўздан кечирилган.

Натижада:

– 5 651 нафар меҳнат шартномаси тузмасдан ишлаётган фуқароларга ижтимоий ҳимояланишлари учун иш берувчилар билан муносабатларини қонуний расмийлаштиришлари;

– 2 254 нафар жисмоний шахсларга давлат рўйхатидан ўтиб, тадбиркорлик билан шуғулланишлари;

– 3 968 та объект эгаларига ижара шартномаларини давлат солиқ инспекцияларида рўйхатга қўйишлари ва 875 та мол-мулк объекти ҳамда эр майдони эгаларига мулкини кадастр идораларида рўйхатдан ўтказишлари тўғрисида профилактик суҳбат ва огоҳлантиришлар берилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться