Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Солиқ тўловчининг шахсий кабинети такомиллаштирилмоқда

2019-03-14 | Иқтисодиёт

Солиқ тўловчининг шахсий кабинети тадбиркорлик субъектлари орасида аллақачон ўзининг муносиб ўрнини топиб улгурган.

Зеро, шахсий кабинет электрон солиқ ва молиявий ҳисоботларни шакллантириш ҳамда жўнатиш, солиқ ва мажбурий тўловлар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулай виртуал майдондир.

Лекин шунга қарамай, жисмоний шахслар солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланишда фаол эмаслар. Бунинг асосий сабаби идентификациялаш учун электрон рақамли имзонинг талаб қилиниши билан боғлиқ. Тадбиркорлик субъектларидан фарқли равишда аҳолининг оддий қатлами электрон рақамли имзодан кам фойдаланади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу хизмат кўплаб қулайликларга эга. Солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали 24/7/365 режимида солиқ маъмурчилиги билан боғлиқ барча ҳаётий вазиятлардаги саволларга ечим топиш мумкин. Мобил қурилмалар учун солиқ тўловчининг шахсий кабинетини тўлиқ функцияли талқини ҳам мавжуд.

Шу жиҳатдан шахсий кабинет ўзида катта имкониятни ҳосил қилиб, солиқ тўловчиларга тезкорлик тамойили асосида солиқ органлари билан тўлиқ электрон мулоқот олиб боришга шароит яратади.

Ҳозирда аҳоли ва бизнес субъектларини солиқ органлари билан ўзаро электрон алоқасини юқори даражада ташкил этиш ва самарадорлигини янада ошириш учун солиқ тўловчининг шахсий кабинетини қайта кўриб чиқишни тақозо этди.

Бу йўлда айни пайтда тегишли ишлар бошлаб юборилиб, 2019 йилнинг июль ойи якунига қадар солиқ тўловчиларга мукаммал ва тўлиқ тарзда қайта ишланган солиқ тўловчининг шахсий кабинетини тақдим этиш мақсад қилинган.

Солиқ тўловчининг такомиллаштирилган шахсий кабинети консепцияси доирасида унинг тузилиши ва ўзига хос дизайнини хорижнинг илғор тажрибаси ҳамда инновацион ғоялар асосида ишлаб чиқиш мақсадида идоралараро экспертлар гуруҳи иш олиб бормоқда.

Фойдаланувчиларни қандай ўзгаришлар кутмоқда?

Аввало, бу ўзгаришлар жисмоний шахслар учун ҳам жуда муҳим ҳисобланиб, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига киришда электрон рақамли имзо мавжудлигини назарда тутмайдиган идентификациялашнинг муқобил усулларидан фойдаланилади.

Шахсий кабинетнинг асосий саҳифаси тўлиқ қайта ишлаб чиқилмоқда. Кабинетга кирган пайтнинг ўзидаёқ солиқ тўловчининг жорий ҳолатдаги ҳисобланган солиқлари ва солиқлар бўйича қарздорликлари ҳамда мавжуд ортиқча тўловлари тўғрисидаги барча маълумотлар шаклланади. Шунингдек, жисмоний шахсларнинг солиққа тортиладиган даромадлари ва солиққа тортиладиган объектлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам шакллантирилган ҳолда тақдим этилади.

Шахсий кабинет таркибида “Менинг ҳужжатларим”, “Менинг ҳисоботларим”, “Хизматдан фойдаланиш” ва “Хизматлар кўрсатилиши ҳақида” каби блоклар ташкил этилиб, уларнинг функциялари асосида бир нечта хизматлар бирлаштирилмоқда.

Солиқ органлари билан ёзишмалар, электрон солиқ ҳисоботлари ва декларацияларни қабул қилиш хизматларини кўрсатиш такомиллаштирилиб, уларнинг хизмат кўрсатиш имконияти янада кенгайтирилади. Ушбу хизматлардан фақатгина солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали фойдаланибгина қолмасдан, мобил қурилмалардан фойдаланиш имконияти яратилиши ҳам кўзда тутилган.

Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда Электрон давлат хизматлари томонидан хизмат кўрсатиш натижаларини сақлайдиган электрон ҳужжат омбори яратилмоқда. Бу ўз навбатида, сўралган жойларга электрон ҳужжатлар нусхасини топшириш ҳамда ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш имкониятини таъминлашга хизмат қилади.

Бир сўз билан айтганда, солиқ тўловчининг шахсий кабинети такомиллаштирилмоқда ва бу солиқ тўловчиларнинг ўз мажбуриятларини янада қулай шарт-шароитларда бажаришларига ёрдам беради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться