Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бюджет-солиқ соҳасида шаффофликни оширишда техник кўмак бўйича Халқаро валюта жамғармасининг ташрифи

2019-03-29 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 25 мартидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида бюджет-солиқ соҳасида шаффофликни ошириш ва давлат молиявий статистикасини тақдим қилинишини такомиллаштириш бўйича техник кўмак доирасида Халқаро валюта жамғармасининг (бюджет масалалари бўйича бошқармаси) А. Сайег бошчилигидаги миссияси билан учрашув бўлиб ўтди. Миссия ташриф жорий йилнинг 5 апрелига қадар давом этади.

Халқаро валюта жамғармасининг мазкур миссияси бюджет жараёнининг шаффофлиги ва очиқлигини ошириш, бюджет маълумотларининг аҳоли, хорижий инвесторлар ва бошқа манфаатдор субъектлар учун қулайлигини таъминлаш хамда бюджет жараёнида фуқаролар иштирокини ошириш борасида 2018 йилдаги ислоҳотларнинг узвий давомидир.

Ташриф давомида, Халқаро валюта фондининг экспертлари давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари, узоқ ва қисқа истиқболлари борасидаги режалари, тавсияларини муҳокама қилиш юзасидан бирқанча вазирлик ва идораларининг вакиллари билан учрашадилар.

Бундан ташқари, халқаро экспертларнинг вазирлик ва идоралар, бюджет маблағлари тақсимловчилари, давлат корхоналари ва бошқа бирқанча ташкилотлар вакиллари учун давлат молиявий статистикасини такомиллаштириш ва бюджет очиқлигини таъминлаш, бюджет маблағлари олувчилари томонидан тақдим қилинадиган ҳисоботларни тақдим қилиш тартиби борасида режалаштирилаётган ўзгаришларни ёритилиши назарда тутилган семинар бўлиб ўтиши кўзланган.

Шу билан бирга ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси тингловчилари учун мастер-класс бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться