Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бюджет ва солиқ кодексларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича Молия вазирлиги Ғазначилигида йиғилиш бўлиб ўтди
2019-01-09 | Иқтисодиёт
Йиғилишда Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Тошкент шаҳри бўйича Солиқ, Молия ва Ғазначилик бошқармалари масъул ходимлари иштирок этишди.
Йиғилишнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси бюджет ва солиқ кодексларига Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎЗҚ-508-сонли «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ги Қонунга мувофиқ киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокама қилинди.
Солиқ кодексининг 56-57 моддаларига киритилган ўзгартиришлар натижасида солиқнинг ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олиш ёки қайтариш эндиликда тегишли молия органларнинг ўрнига Молия вазирлиги Ғазначилиги орқали амалга оширилиши белгиланиб ўтилди. Бу эса ортиқча ва нотўғри тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тезкорлик билан қайтарилиши таъминланади.
Маълумот учун: Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олиш ҳамда қайтариб бериш давлат солиқ хизмати органлари томонидан расмийлаштирилиб, Молия ва Ғазначилик органларига ижро учун юборилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги