Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШ Давлат котиби билан учрашув тўғрисида

2022-12-13 | Сиёсат

2022 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Энтони Блинкен билан музокаралар олиб борди.

АҚШ Давлат департаменти раҳбари дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаётган жорий йилда Стратегик шериклик мулоқотнинг иккинчи йиғилишини ўтказилиши алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Мазкур механизм нафақат икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашиш, балки мулоқотнинг устувор йўнаишларини белгилаб олишга имкон беради.

Э.Блинкен Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни ижобий баҳолаб, Америка томони уларни амалга ошириш жараёнида ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. АҚШ Давлат департаменти раҳбари республиканинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан диний эркинликларни таъминлаш, одам савдосига қарши курашиш ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасида эришган ютуқларини алоҳида таъкидлади.

Давлат котиби Ўзбекистон томонидан Марказий Осиёда ўзаро ишонч ва англашув муҳитини мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган минтақавий сиёсатга юксак баҳо берди. Айниқса, Э.Блинкен Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битимга эришганини олқишлади. «Менимча, бу минтақадаги ва ундан ташқаридаги кўпчиликка бундай масалаларни ҳал қилишда дипломатия имкониятларининг аҳамияти тўғрисида кучли сигнал юборади», деди Давлат департаменти раҳбари.

Савдо, инвестициялар, фан ва таълим, транспорт ва логистика соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришдан томонларнинг манфаатдорлиги таъкидланди.

Икки томонлама даражада, «C5+1» минтақавий формати ва халқаро ташкилотлар доирасидаги режалаштирилган тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться