Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БМТ Бош котиби ўринбосари билан учрашув тўғрисида

2022-12-06 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари, БМТнинг Женевадаги бўлинмаси Бош директори Татяна Валоваяни қабул қилди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
 
Владимир Норов Ўзбекистон БМТ ва унинг институтлари билан ҳар томонлама ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка катта эътибор қаратаётганини таъкидлади.
 
Мамлакатимиз бугунги кунда БМТ фаолиятида иштирок этаётгани, долзарб глобал ва минтақавий муаммоларни ҳал этиш бўйича муҳим халқаро ташаббусларни илгари сураётгани таъкидланди.
 
БМТ Бош котиби ўринбосари Ўзбекистоннинг халқаро майдонда, биринчи навбатда, БМТ доирасидаги фаоллиги ортиб бораётгани, шунингдек, мамлакат раҳбариятининг глобал ва минтақавий ташаббуслари жаҳон ҳамжамиятининг кенг қўллаб-қувватланаётганини алоҳида таъкидлади.
 
Учрашувда халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, гендер тенглигини таъминлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
 
Мулоқот чоғида Орол денгизи экологик ҳалокати оқибатларини юмшатиш шароитида минтақавий хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться