Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ вазири Татаристон Бош вазири ўринбосари билан IT-таълим, киберспорт, телекоммуникация соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

2022-12-09 | Таълим

Бугун, 9 декабрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Татаристон Республикаси Бош вазири ўринбосари Роман Шайхутдинов билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида томонлар ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Жумладан, IT-таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига эътибор қаратилди ҳамда IT соҳасида мутахассислар тайёрлаш, АКТ соҳасида ўзаро яқинликни кенгайтириш бўйича атрофлича фикрлар алмашилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг «Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ва оммалаштириш мақсадида ҳамкорликда киберспорт мусобақаларини ташкил этиш ва ушбу соҳани янада ривожлантириш бўйича ўзаро фирк-мулоҳазалар алмашилди.

Шу билан бирга, учрашувда телекоммуникация соҳаларида биргаликда ишлаш, икки давлат ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш, жумладан, IT соҳаларида кооперацияни ошириш ва лойиҳаларни илгари суриш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, икки томонлама қўшма бизнес лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться