Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Словакия Элчиси билан учрашув тўғрисида

2022-12-09 | Сиёсат

2022 йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Словакия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ян Борини мамлакатимиздаги дипломатик миссияси якунлаётгани муносабати билан қабул қилди.

Вазир Словакиянинг Тошкентдаги дипломатик миссиясига беш йилдан буён раҳбарлик қилиб келаётган Элчининг икки томонлама муносабатларни изчил ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади.

Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш устувор аҳамият касб этиши таъкидланди. Товар айирбошлашнинг ҳозирги даражаси икки давлатнинг мавжуд иқтисодий имкониятлари, инсон ва ишлаб чиқариш ресурсларига мос келмайди. Шу нуқтаи назардан, ушбу йўналишда мулоқотни институционаллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталари ва Словакия Миллий кенгаши ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар «Ўзбекистон – Словакия – Европа Иттифоқи» ва «Вишеград гуруҳи + Марказий Осиё» форматларида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини қайд этди. Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тезроқ имзолаш зарурлиги таъкидланди.

Ж.Бори, ўз навбатида, Словакиянинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси раҳбари сифатидаги фаолиятида ҳар томонлама ёрдам бергани учун миннатдорлик билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться