2022 йил 7 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиков Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Малгинов билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг долзарб масалалари, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукуматлари раҳбарлари даражасида Қўшма комиссиянинг 3 Мажлиси, шунингдек, Самарқанд шаҳрида 1-2 декабр кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия бизнес-форуми муваффақиятли ўтказилгани қайд этилди.
Икки томонлама келишувлар ва иқтисодий лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида мунтазам алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги