IT Park да Озарбайжоннинг Sabah.lab акселерация маркази вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув мақсади ҳамкорлик Меморандумини имзолашдан иборат бўлиб, ҳужжатга кўра, томонлар Ўзбекистон ва Озарбайжонда стартап экотизимини ривожлантиришни, шунингдек, стартапларнинг икки республика бозорларида кенгайишига ёрдам беришни режалаштирмоқда.
Меморандум имзоланиши муносабати билан ўтказилган учрашувда IT Park томонидан директор Фарҳод Ибрагимов, IT Park директорининг инновациялар бўйича ўринбосари Жаҳонгир Ражабов, халқаро алоқалар бўйича директор ўринбосари Амалия Эргашева қатнашдилар, “Sabah.lab” томонидан эса – директор Рахим Байрамли, Операцион директори Адил Гасимов ва маркетинг бўйича директор Раҳул ДъМелло қатнашдилар.
Меморандумни имзолаш жараёнида томонлар вакиллари режалаштирилган ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидлаб, ҳамкорлик соҳалари ва потенсиал лойиҳаларни муҳокама қилдилар.
“Sabah.lab” – бу ёш тадбиркорлар ва соҳа мутахассисларининг ноёб ўқув дастурлари ва барқарор экотизимлари орқали иқтисодиётнинг турли соҳаларида дастлабки босқичдаги компанияларни яратиш ва ривожлантиришга қаратилган стартап акселерация маркази.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги