Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббусини бир овоздан қўллаб-қувватлади

2022-12-16 | Сиёсат

БМТ Бош Ассамблеяси «Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини ошириш тўғрисида»ги резолюцияни бир овоздан маъқуллади.

Резолюцияни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 2020 йилдаги 75-сессиясида таклиф этилган.

Резолюцияда парламентларнинг COVID-19 пандемиясидан инклюзив, барқарор ва узоқ муддатли тикланишни қўллаб-қувватлаш ва ҳеч ким ортда қолмаслигини таъминлаш учун барқарор ривожланиш бўйича ҳаракатларни жадаллаштириш учун бирлик, бирдамлик ва кўп томонлама ҳамкорликка қайтадан киришишдаги муҳим роли таъкидланган.

Бош Ассамблея давлатларни БРМни кузатиш ва кўриб чиқиш жараёнларида, айниқса ихтиёрий миллий шарҳларни тайёрлашда парламентларни қўллаб-қувватлаш ва жалб этишга ҳамда уларга миллий мулкчилик ва жавобгарликни таъминлаш ва мустаҳкамлашда ёрдам беришга чақиради.

Гендер тенглигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, бу эса қонун чиқарувчи органлар ва парламент жараёнларида аёлларнинг тўлиқ, тенг ва мазмунли иштирокини рағбатлантириш орқали БРМга эришиш йўлидаги тараққиётни жадаллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг марказий элементи бўлиши керак.

2030 йилгача бўлган кун тартибини муваффақиятли амалга оширишда ёшларнинг муҳим ўрни ва ҳиссаси эътироф этилиб, парламент жараёнларида ёшларнинг тўлиқ, тенг ва мазмунли иштирокини таъминлаш зарур.

Ҳужжатга барча Марказий Осиё давлатлари, Австрия, Жазоир, Бангладеш, Баҳрайн, Бельгия, Германия, Миср, Испания, Индонезия, Италия, Қатар, Хитой, Колумбия, Корея Республикаси, Малайзия, Нидерландия, Норвегия, Покистон, Португалия, Сингапур, Финляндия, Франция, Швеция, Япония ва бошқалар каби дунёнинг барча қитъаларидан 80 та мамлакат ҳаммуаллифлик қилган.

Резолюция БМТ тузилмалари ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан илиқ кутиб олинди. Ҳужжат парламент аъзолари учун ўзига хос қўлланма бўлиб, уларнинг саъй-ҳаракатларини БРМни жадал амалга оширишга сафарбар этиши алоҳида таъкидланди.

Парламентлараро иттифоқ ушбу ҳужжатни 2023 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси Олий ҳафталиги доирасида бўлиб ўтадиган БРМ саммитига тайёргарлик кўришдаги муҳим қадам, деб ҳисоблайди.

 

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться