Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Европа ташқи ҳаракатлар хизмати бошқарувчи директори ўринбосари билан учрашув тўғрисида

2021-06-03 | Сиёсат

2021 йил 2 июн куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррел билан телефон орқали мулоқот қилди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳамда “ЙИ – Марказий Осиё” ва “Ўзбекистон – ЙИ” шаклида бўлиб ўтадиган тадбирлар муҳокама қилинди.
 
2021 йил 15 16 июл кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Марказий ва Жанубий Осиё  минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференцияга тайёргарликнинг бориши тўғрисида фикр алмашилди. Ж.Боррел Евроиттифоқнинг ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш сиёсати ва Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги минтақавий сиёсати нуқтайи назаридан мазкур форумнинг долзарблигини қайд этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться