Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЕТТБ ва ХМК “Indorama Agro” лойиҳасини биргаликда молиялаштириш тўғрисида битим имзолади

2021-05-28 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 27 май куни видеоконференция шаклида Халқаро молия корпорацияси (ХМК) ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан “Indorama Agro” лойиҳасини молиялаштириш тўғрисида Битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков, ЕТТБнинг биринчи вице-президенти Ю.Ригтеринк, ХМК вице-президенти Ж.Бейкер ва “Indorama” компаниясининг ижрочи директори А.Лоҳиа иштирок этди.

Лойиҳа Ўзбекистонда барқарор пахта етиштиришни рағбатлантириш ва турмуш даражасини оширишга қаратилган. Ўзбекистон пахта секторига киритилган янги инвестициялар хусусий секторни ривожлантириш ва саноатни модернизация қилишнинг барқарор моделини янада ривожлантиришга хизмат қилади ҳамда пахта етказиб бериш занжиридаги фермерларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ва уларга янги кўникма ва технологиялардан фойдаланиш имконини беради.

ХМКнинг “Indorama Agro” (“Indorama Corporation”нинг 100% шўъба корхонаси) томонидан тақдим этилган 60 млн АҚШ доллари миқдоридаги узоқ муддатли қарз маблағлари Ўзбекистоннинг Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида қарийб 50 минг гектар қишлоқ хўжалик ерларини ривожлантиришни молиялаштиришга ёрдам беради. Шу вақтнинг ўзида лойиҳа доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) 60 млн долларлик узоқ муддатли ва 10 млн долларлик қисқа муддатли қарзни тақдим этмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш механизациялашган пахта йиғим-теримини ривожлантиришга ёрдам беради ҳамда ерни текислаш ва сувдан фойдаланиш учун муқобил суғориш тизимларини қўллаш, ўғитларни самарали ишлатишни оптималлаштириш, сув таъминоти ва мелиоратив тизимларини модернизация қилиш ва етиштирилган пахтани қайта ишлаш сифатини яхшилаш ҳисобига компаниянинг экологик ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини сезиларли даражада яхшилайди.

Тадбир давомида Ўзбекистон томони ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши йирик хорижий ва халқаро компанияларнинг тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларини жалб этишга туртки бўлишини таъкидлади. Шунингдек, лойиҳанинг ХМК ва ЕТТБ каби халқаро молия институтлари томонидан қўллаб-қувватланиши Ўзбекистон тўқимачилик саноатида пахта етиштиришда энг яхши халқаро амалиётларни жорий этиш ва бу соҳада меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмини яратишни назарда тутувчи ислоҳотларнинг муваффақиятини эътироф этади.

ЕТТБнинг биринчи вице-президенти ЕТТБ ва ХМК томонидан Ўзбекистонда хусусий компанияларни молиялаштириш амалиётини қайта тикланиши мамлакат тўқимачилик саноатидаги лойиҳаларни рўёбга чиқаришда иштирок этиш учун бошқа халқаро молия институтларини жалб этиши мумкинлигини маълум қилди.

ХМК вице-президенти ХМК инвестициялари “Indorama Agro”га замонавий технологиялар ёрдамида пахта ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни йўлга қўйишга ёрдам беришини, бу эса ўзбек тўқимачилигининг халқаро экологик ва ижтимоий стандартларга мувофиқлигини таъминланишини таъкидлади.

“Indorama Agro” компанияси раҳбарияти таъкидлашича, компаниянинг бундан кейинги мақсади жаҳон стандартлари ва халқаро брендларининг талабларига мувофиқ пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришдан иборат.

Маросим якунида томонлар Ўзбекистонда хусусий секторни молиялаштириш соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича режаларни белгилаб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться