Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кўмир брикетидан кам бўлмаган ёнувчи брикетлар тайёрланади

2021-05-31 | Иқтисодиёт

Муҳаммад Хоразмийнинг «Билгинки, дарёнинг кўзлари ёшланса, унинг бошига ғам, кулфат тушган бўлади», дея таъкидлаган. Буюк аллома бу фикрлари орқали сувларни ортиқча сарфлаш ҳозирги кундаги Орол фожиаси каби нохуш ҳодисаларни келтириб чиқаришини назарда тутган бўлса, ажаб эмас.

Айни вақтда биз дуч келаётган экологик муаммоларнинг сабаби табиатга бўлган эътиборсизлигимиз туфайли. Албатта, бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида табиатни муҳофаза қилишга доир кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилинган. Шу асосда атроф-муҳит муҳофазасини бошқариш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тизимини такомиллаштириш борасида аниқ мақсадли ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида Корея атроф-муҳит ўзгариши институти вице-президенти Гар Чеол Ким билан бўлган учрашув бўлиб ўтди.Учрашувда юртимизда жаҳон стандартларига мувофиқ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шу асосда энергетика соҳасида устунлик қилувчи энергия ресурсларининг инновацион манбаларини яратиш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди. – Юртингиз мулкдорлари билан ҳамкорлик қилиш ниятимиз бор.

Бу борада бизнинг ўзига хос таклифимиз мавжуд, – дейди Корея атроф-муҳит ўзгариши институти вице-президенти Гар Чеол Ким. – Шунинг учун Кореянинг KICC молиявий кўмак берувчи донор ташкилоти лойиҳасини жорий этишни таклиф қилмоқдамиз. Мақсад эса ғўзапоя, кунгабоқар пояси, маккапоя каби ёнувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чиқиндиларидан кўмир брикетидан кам бўлмаган ёнувчи брикетлар тайёрлашни йўлга қўйиш. Бу маҳсулотни табиатга зарар етказмасдан кўп миқдорда тайёрлаш ва ҳатто кўмир ўрнида экспорт қилиш мумкин. 

Учрашув якунида ушбу лойиҳани ҳудудларга татбиқ этиш учун тегишли ҳудудларни танлаш, жойига бориб ўрганиш борасида келишиб олинди.

 

Манба: ЎзА

Поделиться