Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония Ташқи ишлар вазирлиги Махсус вакили билан учрашув

2021-05-31 | Сиёсат

2021 йил 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков Япония Ташқи ишлар вазирлигининг Европа ишлари бўйича бюроси Бош директори ўринбосари, Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Шуичи Токуда билан видеоконференсалоқа шаклида музокаралар ўтказди.

Суҳбат чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-Япония муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, бўлажак қўшма тадбирларнинг ташкилий жиҳатлари ҳамда халқаро ташкилотлар ва кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
 
Томонлар давлатлар ўртасидаги алоқаларнинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил декабр ойидаги Японияга расмий ташрифи ва мамлакатимиз етакчисининг 2021 йил 12 май куни Япония Бош вазири Ёсихиде Суга билан ўтказган телефон мулоқотидан кейин сезиларли фаоллашганини мамнуният билан қайд этди.
 
Шу нуқтайи назардан икки томонлама муносабатарнинг юқори даражасини сақлаб қолиш, стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, эришилган келишувларни самарали амалга ошириш ва истиқболли инвеститсия лойиҳаларини ишлаб чиқишнинг муҳимлиги та’кидланди. Ўзаро савдо ҳажмларини ошириш ва номенклатурасини диверсификатсия қилишнинг зарурлиги эътироф этилди.
 
Таълим соҳасидаги ҳамкорлик, жумладан Ўзбекистон ёшлари ўртасида япон тилини ўрганишни рағбатлантириш учун керакли чораларни қабул қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
 
Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Япония кун тартибининг бошқа масалалари бўйича ҳам фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться