31 май куни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида, вазирнинг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (UNICEF) вакиллари билан учрашди.
Учрашувнинг асосий мавзуси коронавирус пандемиясининг Ўзбекистондаги оилалар ва болалар фаровонлигига таьсирини муҳокама қилиш бўлиб, унда UNICEF мутахассислари ушбу мавзу бўйича ўзларининг дастлабки тадқиқотлар натижаларини тақдим этдилар.
Учрашувда шунингдек, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори Умид Обидхўджаев ва UNICEF томонидан – Жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ижтимоий сиёсат бўлими бошлиғи Тинатин Баум, ваколатхонанинг маслаҳатчиси Умид Алиев ва бошқа масьуллар иштирок этишди.
Учрашув давомида, пандемия шароитида мамлакат аҳолисини ижтимоий таьминлаш соҳасида бир қатор самарали қадамлар амалга оширилгани қайд этилди. Хусусан, имтиёзларни тайинлаш мезонларини қайта кўриб чиқиш орқали,уларни қамрови кенгайтирилганлиги, 2020 йил сентабр ойидан бошлаб ёши ва ногиронлиги бўйича нафақалар учун ижтимоий нафақаларнинг базавий миқдорларининг оширилганлиги, кам таьминланганлар, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотганлиги учун нафақа оладиган оилаларга бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилганлиги ва бошқалар.
UNICEF вакиллари пандемия бошланганидан ўртача даромаднинг пасайиши кузатилганлигини, давлат томонидан қабул қилинган ижтимоий ҳимоя чоралари нафақа олувчиларга таьсирини бироз юмшатишга ёрдам берганлигини та’кидладилар.
Учрашув якунида томонлар муҳокама натижаларидан мамнунлиги қайд этилди. Келгуси тадқиқотлар бўйича ишларни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти вакиллари билан биргаликда давом эттириш бўйича келишиб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги