Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БМТТД ва Европа инвестицион банки томонидан ташкиллаштирилган “БРМ ва облигациялар: биргаликда таъсир учун” мавзусига бағишланган тадбирда Молия вазирлиги иштирок этди

2021-10-22 | Иқтисодиёт

Халқаро Валюта Жамғармаси ва Жаҳон банкининг йиллик йиғилиши доирасида “БРМ ва облигациялар: биргаликда таъсир учун” мавзусига бағишланган онлайн тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбир БМТТД ва Европа инвеститсион банки (ЕИБ) томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, унда 120 дан ортиқ халқаро молия институтлари (ОТБ, Франция тараққиёт агентлиги, ИТБ, БМТ, БМТТД, ЕИБ, ИҲТТ ва ҳ.к.), хорижий банклар (“J.P.Morgan”, “BNP Paribus”, “Gazprombank”, “Mizuho”, “Landesbank baden Wuerttemberg”), халқаро рейтинг агентликлари, элчихоналар, вазирликлар (Италия, Индонезия, Аргентина, Миср Молия вазирликлари) ва халқаро инвесторлар (“Franklin Templeton Investments”, “Nomura”) қатнашдилар.
 
Учрашувлар давомида ЕИБ капитал бозори бўйича директори ҳамда атроф-муҳит (иқлим) масалари бўйича витце-президенти, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат қарзи департаменти ва Индонезия Молия вазирлиги буджетни молиялаштириш ва рискни бошқариш департаменти директорлари Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳамда БРМ облигатсиялари ҳақида фикр алмашдилар.
 
Хусусан, Молия вазирлиги вакили томонидан қуйидагилар бўйича мулоҳазалар билдирилди:
 
• жорий йилда ишлаб чиқилган Барқарор ривожланиш мақсадларини (БРМ) молиялаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси БРМ облигациялар  дастури;   
 
• мазкур дастур доирасида амалга оширилган илк БРМ облигациялар транзакцияси ва унинг Ўзбекистон учун аҳамияти ҳамда бевосита ва билвосита таъсири;
 
• БМТТДнинг мазкур транзаксияни амалга оширишдаги роли ва амалий кўмаги;
 
• БРМ облигацияларининг бошқа муқобил молиялаштириш инструментларидан афзаллиги ва камчиликлари;
 
• истиқболдаги Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш бўйича режалари.
 
Қайд этиш жоизки, мамлакатимизда барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган чоралар, Молия вазирлиги ҳамда БМТТД ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган ишлар, ишлаб чиқилган БРМ облигациялари давтури ва унинг доирасида чиқарилган ва жойлаштирилган Ўзбекистонинг илк БРМ облигациялари ҳақида маълумот берилиши халқаро молиявий ташкилотлар, БРМ облигация  инвесторлари билан муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
 
Маълумот учун: жорий йилда чиқарилган ва жойлаштирилган миллий валютадаги Ўзбекистоннинг БРМ облигациялари, Марказий ва Шарқий Европа, Ўрта Шарқ ва Африка (CЕЕМЕА) минтақасида БРМ мақоми билан илк маротаба ҳамда МДҲ мамлакатлар ҳукуматлари орасидан чиқарган илк “Атроф-муҳит, ижтимоий ва бошқарув” (ЕСГ) мақомига эга суверен халқаро облигатсиялар ҳисобланади.
 
БРМ облигациялари дастури Ўзбекистоннинг 2030 йилга қадар Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишини молиялаштириш бўйича устувор йўналиш ва мақсадларини белгилаш, экологик, ижтимоий ва барқарорликни таъминлаш билан боғлиқ лойиҳаларни белгиланган мезонлар асосида танлаб олиш, молиялаштириш ва қайта молиялаштириш, амалга оширилишини мониторинг қилишни назарда тутади.
 
Қайд этиш жоизки, БРМ облигатсиялари дастурини ишлаб чиқишдан кўзланган асосий мақсад жорий ва келгуси йилларда БРМ облигацияларни чиқариш учун замин яратиш ҳамда Ўзбекистоннинг 2030 йилга қадар “Барқарор ривожланиш мақсадларига” эришишини таъминлаш билан биргаликда шаффофлик ва ҳисобдорликни оширишдан иборатдир.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться