Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкамланмоқда

2021-10-25 | Хавфсизлик соҳаси

Айни вақтда амалий ташриф билан Корея Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси бугун Корея Миллий полиция агентлиги бош комиссари Ким Чанг Ёнг ва Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги бош инспектори, генерал-майор Ахмад Насир Ал-Раиси ҳамда Корея Миллий полиция агентлиги масъул ходимлари билан бир қатор учрашувлар ўтказди.

Дастлаб томонлар сўнгги йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш йўналишида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлигини эътироф этиб, ўзаро алоқаларни доимий равишда ривожлантириб боришдан манфаатдор эканликларини маълум қилишди.

Самимий ва конструктив руҳда ўтган учрашувлар давомида вазирлик ва идоралар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиб, идоралар ўртасида имзоланган мавжуд келишувлар доирасида амалга оширилиши белгиланган лойиҳалар ҳамда ўзларини қизиқтирган масалалар хусусида муҳокама қилинди.

Шунингдек, Корея миллий полиция мутахассислари билан кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш йўналишларида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича ўзаро фикр алмашдилар.

Учрашув сўнгида томонлар келгусида вазирлик ва идоралар ўртасидаги муносабатларни ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш юзасидан ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини билдириб, истиқболдаги чора-тадбирларни белгилаб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться