Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сингапурлик “TMC Academy” раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди

2021-10-26 | Иқтисодиёт

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида “TMC Education Corporation Ltd” корпорацияси бўлинмаси, Сингапурдаги йирик хусусий таълим муассасаларидан бири бўлган “TMC Academy” ректори Ли Чин Венг бошчилигидаги делегация билан музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Академиянинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст жамғармаси (Траст жамғарма) томонидан амалга оширилаётган гуманитар дастур ва лойиҳаларни амалга оширишдаги иштирокини назарда тутган ҳолда, у билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Тошкент шаҳрида Академиянинг “TMC Institute” филиали ташкил этилаётганлигини олқишладилар. Филиал жорий йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг тегишли лицензиясини олган.

Оролбўйи аҳоли учун таълим олиш имкониятини кенгайтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни ошириш, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, қишлоқ жойларда электр ва иссиқлик таъминоти тизимларининг барқарорлигини юксалтириш ва бошқа ижтимоий аҳамиятга молик соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қўшма чора-тадбирлар кўришга келишилди.

Учрашув якунида БМТ шафелигидаги Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст жамғармаси фаолияти доирасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, муҳокама этилган йўналишлар доирасидаги ўзаро муносабатлар шакллари белгиланди. Ҳужжатга кўра, Тошкентдаги “TMC Institute” филиали ўзига юкланган мақсад ва вазифаларни ҳал этиш учун Траст жамғармасига беғараз молиявий ёрдам кўрсатади.

Маълумот учун: Сингапурда жойлашган “TMC Academy” 1981 йилда ташкил этилган. Академиянинг филиаллари – Олий ўқув юртлари 1998 йилда Хитойда, 2003 йилда Въетнам ва 2015 йилда Мьянмада очилган. Институт талабалар учун оддий инглиз тили курсларидан тортиб, бизнес бошқаруви, медиа, психология, меҳмонхона бизнеси ва IT-технологиялари бўйича бакалавр даражаларигача бўлган турли ўқув дастурларини таклиф этади. “TMC Academy” дастурлари “Cambridge International Examinations” томонидан маъқулланган. Академияда 50 дан ортиқ мамлакатдан келган талабалар таҳсил олади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться