Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистоннинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар билан ўзаро ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

2022-03-24 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 22 март куни Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси, Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси раисининг ўринбосари Бинали Йилдирим билан учрашув ўтказди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди.

Икки Давлат раҳбарларининг мунтазам учрашувлари ва ишончли муносабатлари туфайли инвестициявий, савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлиги фаоллашгани қайд этилди.

Хусусан, ўтган 5 йил давомида ўзаро савдо ҳажми 2 баробар ошиб, 3,5 миллиард долларга етгани таъкидланди. Яқин келажакда Ўзбекистон-Туркия савдо айланмасини 5 миллиард долларга етказиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Шу нуқтаи назардан, томонлар имтиёзли савдо тўғрисидаги битим лойиҳасини тасдиқлаш борасида фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда ва ҳужжатни қисқа вақт ичида имзолашни режалаштирмоқда.

Инвестициявий шериклик соҳасида ҳам катта муваффақиятларга эришилди. Хусусан, сўнгги уч йил ичида Туркиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган сармоялари ҳажми икки баравар кўпайди ва 2021 йил охирига келиб 1,2 миллиард долларни ташкил этди. Турк компаниялари билан бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилди. Шу билан бирга, янги инвестициявий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун “Anadolu Group”, “Ekzachibashi”, “Medicana”, “Ajibadem” компаниялари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида транспорт ва логистика алоқаларини мустаҳкамлаш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилди. Янги, ўзаро манфаатли логистика йўналишларини кашф этиш, транзит жараёнларини соддалаштириш ва Ташкилотга аъзо мамлакатлар ҳудудлари орқали юк ташиш ҳажмини ошириш борасида ҳамкорликда ишлаш зарурлиги таъкидланди. Шу нуқтаи назардан, 2026 йилгача бўлган даврда туркий давлатларнинг транспорт ва инфратузилмавий ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишни жадаллаштириш ва 2022-2023 йилларда ушбу соҳани ривожлантириш бўйича алоҳида “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Учрашувда икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг яна бир қатор масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, Туркий давлатлар ташкилоти доирасида фаолият юритадиган Туркий инвестиция жамғармаси ва Тараққиёт банкини ишга туширишни жадаллаштириш, савдо-сотиқни ривожлантиришга ихтисослашган илмий-тадқиқот муассасалари негизида туркий давлатлар ўртасидаги савдо муносабатларини ривожлантиришга ихтисослашган муҳандислик-технология марказларини яратиш бўйича ҳамкорлик қилиш, шунингдек, Олий ўқув юртлари ўртасида муносабатларни йўлга қўйиш чора-тадбирлари кўриб чиқилди. Бундан ташқари, туркий мамлакатларнинг ишлаб чиқарувчиларини саноат кооперациясини кучайтириш ҳамда қўшма корхоналар, саноат кўргазмалари, халқаро ва ҳудудлараро бизнес форумларни ташкил этишга жалб қилиш мақсадида жорий этилган “саноат ҳафталиги” каби қатор қўшма тадбирларни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида муҳокама қилинган лойиҳалар ва ташаббусларни илгари суриш бўйича келгусида амалий ҳамкорликнинг йўллари белгиланди, шунингдек, бошқарув ва эксперт даражасида яқин алоқаларни сақлаб қолиш бўйича келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться