Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркий Кенгаш давлатлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

2022-03-25 | Иқтисодиёт

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ҳамда Туркий тили давлатлар ҳамкорлик ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши раиси Бинали Йилдирим билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик, шу жумладан, ҳамкор давлатларда рақамлаштириш жараёнларини жаддалаштириш дастурини ишлаб чиқиш ва Туркий Кенгашга аъзо давлатларнинг рақобатбардошлигини кучайтириш боўйича масалалар муҳокама қилинди.
 
Шунингдек, Оқсоқоллар Кенгаши раиси Бинали Йилдирим Ўзбекистон билан дўстона сиёсат олиб бориш, Туркий Кенгаш аъзолари бўлган бошқа мамлакатлар билан турли соҳаларда, жумладан, АКТ соҳасида ҳам, мустаҳкам ва самарали алоқаларни давом эттиришга тайёр эканлигини билдирди.
 
Учрашув якунида томонлар маҳаллий IT компанияларнинг Туркий Кенгаш ҳудудида фаолиятини кенгайтириш ҳамда Кенгашга аъзо мамлакатлар бозорида маҳаллий компаниялар билан бизнес ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться