Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Татаристон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳамкорлик

2022-03-24 | Сиёсат

“Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирокида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Татаристон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳамкорлик юзасидан “Йўл харита”си имзоланди.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Татаристон (Россия Федерацияси) президенти Рустам Минниханов 2022-2023 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Татаристон Республикаси Ҳукумати ўртасида кенгайтирилган ҳамкорлик бўйича “Йўл харита”сига имзо чекдилар.

Ҳужжатга мувофиқ, ҳар икки ҳудудда савдо-иқтисодий фаолият, шаҳарсозлик, муниципал бошқарув, транспорт, уй-жой коммунал хўжалиги, ободонлаштириш ва ижтимоий соҳаларда ўзаро тажриба алмашинуви, шунингдек, маданият, ёшлар, илм-фан, таълим, туризм, спорт, ахборот технологиялари каби қатор соҳаларда ҳамкорлик қилиш масалалари кўзда тутилган.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться