Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Нагоя делегацияси вакиллари билан учрашув
2022-03-25 | Сиёсат
Халқаро Тошкент инвестиция форуми доирасида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Коичи Мияки бошчилигидаги Нагоя шаҳри (Япония) тадбиркорлари делегацияси билан учрашди.
Ҳоким меҳмонларни илиқ қарши олиб, мамлакатларимиз стратегик ҳамкорлиги натижасида ўзбек-япон муносабатлари фаол ривожланаётганини таъкидлади.
Коичи Мияке Тошкентнинг юксак инвестицион салоҳиятига урғу бериб, ёш тадбиркорлар ўртасида тажриба алмашинувини йўлга қўйиш учун шаҳарнинг Халқаро ёшлар палатаси аъзолигига киришига қизиқиш билдирди.
Маълумот учун: Халқаро ёшлар палатаси (Junior Chamber International) — дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларидан 18-40 ёшдаги етакчи ва тадбиркорларни бирлаштирувчи нотижорат ташкилот. JCI’нинг асосий мақсади — халқаро ёшлар ҳаракатини фаоллаштириш, лидерлик фазилатларини, ижтимоий масъулият ва тадбиркорликни ривожлантириш.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги