Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бангладеш компаниялари билан ҳамкорликда учинчи давлатларга экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди

2022-03-16 | Жамият

Бугун, 16-март куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жахангир Алам ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашув чоғида икки давлатлар ўртасида АКТ соҳасида, жумладан, IT тадбиркорлик ва IT таълимни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.
 
BPO ва KPO хизматларини ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Учрашувда таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистонга IT хорижий компанияларни жалб қилиш учун барча шароитлар яратилмоқда. Шунингдек, учинчи давлатларга IT экспортни йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
 
Томонлар ахборот технологиялари соҳасида икки давлатлар ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлигини ҳамда бу борада барча имкониятларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться