Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси: шаҳарларда яшил ҳудудлар ва дарахтларни кўпайтириш” мавзусидаги халқаро илмий-амалий семинар

2022-03-18 | Экология

Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Юртимизда яшил ҳудудларни кенгайтириш, экология ва атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашдек эзгу мақсадни кўзлаган ушбу лойиҳа халқаро жамоатчиликда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан БМТ Европа иқтисодий комиссияси, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, “Замин” халқаро жамоат фонди билан ҳамкорликда “Шаҳарларда дарахтлар” глобал ташаббуси доирасида ташкил этилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси: шаҳарларда яшил ҳудудлар ва дарахтларни кўпайтириш” мавзусидаги халқаро илмий-амалий семинар юртимиз шаҳарларида яшил майдонларни кенгайтириш, дарахтлар экиш, парваришлаш, яшил майдонларнинг экологик ва инсон саломатлиги ҳамда ижтимоий-иқтисодий жиҳатларига бағишлангани билан аҳамиятли бўлди.

Халқаро семинарда БМТ иқтисодий комиссиясининг ижрочи котиби ўринбосари Дмитрий Марьясин, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Роли Астхана, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили ўринбосари Дойна Мунтяну, БМТ ЕИК эксперти, Флоренция университети профессори Франческо Феррини, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Александрос Макаригакис, шунингдек, БМТ Иқтисодий Комиссияси, Глобал яшил ўсиш институти (GGGI), “Замин” халқаро жамоат фонди масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбирда шаҳарларни кўкаламзорлаштиришдаги мавжуд муаммолар ва имкониятлар, Москвани яшиллаштириш тажрибаси, хамда БМТ Тараққиёт дастури томонидан тақдим этилган “Яшил Макон” лойиҳасини молиялаштириш таклифи, Нурсултон (Остона)нинг “Яшил камар”и ва Сингапур “Табиатдаги шаҳар” каби “Яшил ташаббуслар” асосидаги муҳокамалар муҳим жиҳатлардан бири бўлди.

Мунтяну хоним Ўзбекистон ҳукуматининг “Яшил макон” ташаббуси жадал ва таъсирли суръатларда давом этаётганини эътироф этиб, исталган натижага эришиш учун пухта режалаштириш, самарали координация ҳамда инновацион молиялаштириш модели муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Барча халқаро ҳамкорлар бу ташаббусни кейинги беш йил ичида қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Семинар эртага, 19 март куни Тошкент шаҳрида дарахт экиш тадбири билан амалий тарзда давом этади.

Камола Юсупова, Носиржон Ҳайдаров (сурат)

Манба: ЎзА

Поделиться