Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

UNESCO билан истиқболли йўналишлар бўйича ҳамкорлик олиб бориш масалалари муҳокама қилинди

2022-03-17 | Жамият

Бугун, 17 март куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ҳамда UNESCOнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили в. в. б. Александрос Макаригакис ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистонда рақамли ривожлантириш бўйича комплекс режаларни амалга ошириш мақсадида ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикрлар алмашилди.
 
Шу билан бирга, сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш, ёшларнинг АКТ саводхонлигини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
 
Мулоқот сўнггида UNESCOнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили в. в. б. Александрос Макаригакис АКТ вазирлиги билан қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлашга ҳамда Ўзбекистондаги самарали ҳамкорликни янада сезиларли даражада оширишга тайёрлигини билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться