Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Tik Tok компанияси вице-президенти билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

2022-03-17 | Жамият

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини  ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Tik Tok компанияси вице -президенти Тео Бертрам билан онлайн учрашув ўтказди.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ва Давлат персоналлаштириш маркази масъул ходимлари ҳам иштирок этди.
 
Учрашувда таъкидланганидек, Tik Tok бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида йирик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Компания вакиллари Ўзбекистонда ҳам шундай лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди.
 
Шунингдек, учрашув давомида Ўзбекистонда платформадан фойдаланувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларини бажариш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
 
Компания вакиллари платформа орқали тарқаладиган ҳар-хил Ўзбекистон қонунларига зид материаллар тарқалишининг олдини олиш бўйича ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигини билдиришди.
 
Шу билан бирга, АКТ вазирлиги томонидан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, компания вакилларига Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини  очиш бўйича таклифлар берилди.
 
Мулоқотда томонларни қизиқтирган саволлар юзасидан атрофлича фиклар алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться