Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

БАА Ташқи ишлар вазири билан учрашув

02.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 1 март куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (ИҲТ ТИВК) 46-сессиясида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Абу-Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашув ўтказди.

Шавкат Мирзиёев Румен Радевни табриклади

03.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 3 март куни Болгария миллий байрами – Озодлик куни билан Президент Румен Радевни табриклади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчисини қабул қилди

26.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 февраль куни Ўзбекистон – АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллсни қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқоти тўғрисида

26.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 февраль куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. 

Федерал академия вице-президенти ташрифи

25.02.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Германия федератив республикаси федерал академиясининг хавфсизлик сиёсати масалалари бўйича вице-президенти Вольфганг Рудишхаузер бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди

20.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари бош штаблари бошлиқларининг конференциясида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Жозеф Вотелни қабул қилди.

Буюк Британия ташқи ишлар давлат вазири билан учрашув

18.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Мюнхен шаҳрида (Германия) Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг ташқи ишлар давлат вазири Алан Дункан билан учрашди.

Покистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

18.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Мюнхен шаҳрида (Германия) хавфсизлик бўйича конференция ишида қатнашаётган Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан учрашди.

Халқаро ҳамкорлик ривожланмоқда

15.02.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтида Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Йорг Пуделька билан учрашув бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон – Европа Иттифоқи: ҳамкорлик янги босқичга чиқади

05.02.2019СиёсатМанба: ЎзА

Мамлакатимизга Европа ташқи фаолият хизмати бошқарувчи директори ўринбосари Люк Девин бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. 

Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлараро чегара чизиғини демаркация қилишга тайёргарликни давом эттирмоқдалар

28.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 21-27 январь кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасини демаркация қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини келишиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув

28.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Атроф-муҳит ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича "Европа Иттифоқи – Марказий Осиё" юқори даражадаги конференциясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига Қозоғистон Республикаси делегациясига бошчилик қилиб келган Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко билан учрашди.

Президент табрик йўллади

26.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон миллий байрами – Республика куни муносабати билан Президент Рам Натх Ковинд ва Бош вазир Нарендра Модига табрик йўллади.

Корея Республикаси Элчиси билан учрашув

25.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Корея Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Квон Ён У билан учрашди.

Куба Элчиси билан учрашув

25.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Куба Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Баку шаҳрида) Альфредо Ньевеса Портуондо​ билан учрашди.

Фарғона вилояти делегациясининг Россия Федерациясига сафари Самарали ҳамкорликка қадам

23.01.2019ЖамиятМанба: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Жорий йилнинг октябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро Форумда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳар томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзаро иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳамкорликни юксалтириш борасида маълум ҳужжатлар имзоланган эди.

Россиянинг Нижегород шаҳрида Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти марказини ташкил этиш таклифи берилди

23.01.2019ЖамиятМанба: ЎзА

Хўш, бу таклиф қандай қабул қилинди?