Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Покистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

2019-02-18 | Сиёсат

2019 йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Мюнхен шаҳрида (Германия) хавфсизлик бўйича конференция ишида қатнашаётган Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан учрашди.

Суҳбат чоғида минтақадаги вазиятнинг ривожланиши ҳамда Ўзбекистон – Покистон ҳамкорлигининг истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги муносабатларда сўнгги икки йилда кузатилаётган фаоллашиш давлатлараро ҳамкорликни кенгайтириш учун, жумладан Афғонистондаги ҳолатни тинч йўл билан бартараф этишга кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича объектив шарт-шароитларни яратиши таъкидланди.

Учрашувда умумий кун тартибининг бошқа масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться