Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Федерал академия вице-президенти ташрифи
2019-02-25 | Таълим
Германия федератив республикаси федерал академиясининг хавфсизлик сиёсати масалалари бўйича вице-президенти Вольфганг Рудишхаузер бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига ташриф буюрди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад ушбу олий ҳарбий таълим муассасалари ўртасида истиқболли ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилиш.
Тадбирнинг расмий қисми Қуролли Кучларимиз академияси тарихи, фаолияти ҳақидаги тақдимот билан бошланди. Сўнг хорижлик меҳмонлар йиғилганларни федерал академия билан таништирди. Ҳар бир чиқиш савол-жавоблар, қўшимча маълумотлар билан бойитилди.
Вице-президент ва унинг ҳамроҳлари таълим муассасаси музейи, ўқув хоналари билан танишдилар. Меҳмонлар гувоҳ бўлган шарт-шароитларга юқори баҳо беришди. Шунингдек, ташриф давомида академия дала-ўқув майдонини ҳам кўздан кечириш режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги