Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон – Европа Иттифоқи: ҳамкорлик янги босқичга чиқади

2019-02-05 | Сиёсат

Мамлакатимизга Европа ташқи фаолият хизмати бошқарувчи директори ўринбосари Люк Девин бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. 

Ташриф доирасида 4 февраль куни пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик бўйича битим лойиҳасига бағишланган икки томонлама музокараларнинг биринчи давраси бошланди. 

Куннинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директори Алишер Файзуллаев ва Европа Иттифоқи делегациясининг савдо масалалари бўйича вакили Рута Зарнаускайте бошчилигидаги ишчи гуруҳи ўзаро савдо алоқаларида интеллектуал мулк муҳофазаси масалаларига доир маслаҳатлашув ўтказди.

А.Файзуллаев мамлакатимизда интеллектуал мулкни муҳофаза қилишда халқаро интеграциянинг йўлга қўйилганлиги, хусусан Ўзбекистон Берн конвенцияси ва бошқа кўплаб халқаро шартнома ва битимларга аъзолигини таъкидлади. 

– Ўзаро савдо муносабатларида интеллектуал мулк муҳофазаси биз учун манфаатли ва муҳим масалалардан бири, – деди Р.Зарнаускайте. – Умид қиламизки, бу борадаги маслаҳатлашувларимиз самарали бўлади. 

Куннинг иккинчи ярмида делегация аъзолари ва мамлакатимиздаги вазирликлар, идоралар вакиллари иштирокида ялпи йиғилиш бўлиб ўтди. 

Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов ва Европа ташқи фаолият хизмати бошқарувчи директори ўринбосари Люк Девин олиб борди.

– Сўнгги икки йил ичида Ўзбекистонда ижобий ўсиш, ўзгаришлар кузатилмоқда, – деди Люк Девин. – Мамлакатингизда эркин конвертация жорий қилинди. Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига киришга тайёргарлик кўрмоқда. Шу билан бирга, транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш, божхона ва логистика ишларига катта эътибор қаратилмоқда. Европа Иттифоқи мамлакатингизда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган шу каби ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди. 

Тошкентда бошланган музокаралар доирасида ишчи гуруҳлар янги битим лойиҳасидан ўрин олган савдо, сиёсий мулоқот, интеллектуал мулк муҳофазаси каби масалалар юзасидан 8 февралга қадар маслаҳатлашувлар ўтказади. 

 

Малоҳат Ҳусанова, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться