Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро алоқалар

Ўзбекистон Берлинда “Green week – 2019”​ тадбирларида иштирок этмоқда

23.01.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2019 йил 17 январдан 27 январгача Берлинда (Германия) агросаноат соҳасидаги энг йирик тадбир – “Green week – 2019”​ ўтказилмоқда. 18 январь куни халқаро кўргазма доирасида Ўзбекистон стендининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, унда Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик ва алкогол маҳсулотлари, шунингдек, мамлакатимизнинг миллий таомлари ва сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди.

Ўзбекистон делегацияси Лондондаги Жаҳон таълим форумида иштирок этмоқда

23.01.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Президентимиз Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Лондонда (Буюк Британия) бўлиб ўтаётган таълим бўйича Жаҳон форумида иштирок этмоқда.

Шавкат Мирзиёев Бавария Бош вазири Маркус Зёдер билан учрашди

22.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Германия Федератив Республикасида бўлиб турибди.   

Тайинлов

22.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Алишер Саломов Ўзбекистон Республикасининг Дубай шаҳридаги (Бирлашган Араб Амирликлари) Бош консули этиб тайинланди.

Имконияти чекланган болалар ва ёшлар маркази делегацияси билан учрашув

22.01.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 19 январь куни Ўзбекистоннинг АҚШдаги Элчихонасида мамлакатимиз Ёшлар иттифоқи кўмагида АҚШга келган Имконияти чекланган болалар ва ёшлар маркази делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев Мюнхен шаҳрига келди

21.01.2019СиёсатМанба: ЎзА

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф Германия Федератив Республикасида бўлиб турибди. 

Президент Бундестаг Раиси билан учрашди

21.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 январь куни куни Германия Федератив Республикаси Бундестаги Раиси Вольфганг Шойбле билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев Ангела Меркел билан музокара ўтказди

21.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 январь куни Германия Федерал канцлери Ангела Меркел билан музокара ўтказди.

8 миллиард евродан зиёд қийматдаги лойиҳалар бўйича келишувларга эришилгани қайд этилди

21.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал канцлери Ангела Меркелнинг музокаралари олдидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди. 

Шавкат Мирзиёев Франк-Вальтер Штайнмайерни Ўзбекистонга таклиф қилди

21.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бельвю саройида Президент Шавкат Мирзиёев билан Президент Франк-Вальтер Штайнмайернинг учрашуви бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон ва Германия Президентларининг музокаралари бошланди

21.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

21 январь куни Бельвю саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер кутиб олди.

Президент Шавкат Мирзиёев Берлинга келди

21.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 январь куни расмий ташриф билан Германия пойтахти Берлин шаҳрига келди.

Президент Шавкат Мирзиёев Германияга жўнаб кетди

21.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Федерал канцлер Ангела Меркелнинг таклифига биноан 2019 йил 20 январь куни расмий ташриф билан Германия Федератив Республикасига жўнаб кетди.

Хоразм вилояти делегациясининг Малайзияга ташрифи тўғрисида

19.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 23-26 январь кунлари Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов бошчилигидаги ишбилармон доиралари вакиллари делегацияси Малайзияда бўлади.

Исроил Элчиси билан учрашув

19.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Исроил Давлатининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Эдуард Шапира билан учрашди.

Эрон Элчиси билан учрашув

18.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Эрон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмоний билан учрашди.

Президент Тошкентга жўнаб кетди

18.01.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 17-18 январь кунлари амалий ташриф билан Ҳиндистонда бўлди. Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан музокара ўтказди, “Жўшқин Гужарат” халқаро саммитида иштирок этди.