Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқаро алоқалар
Термизда Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди 03.04.2019СиёсатМанба: ЎзАТермиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Республикаси Бош вазири Қохир Расулзода раҳбарлигида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 6-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда икки давлат вазирлик ва идораларининг вакиллари иштирок этди. |
01.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти Бугун, 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафта бўлиб ўтган Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташриф доирасида эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни амалга оширишни ташкил этиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. |
Сирожиддин Саййиддан ўзи таълим олган мактабга туҳфа 27.03.2019ЖамиятМанба: ЎзА19 март куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида китоб мутолаасига қизиқишини ошириш масаласи кенг муҳокама қилинган эди. Ш.Мирзиёев ўз нутқида, жумладан, шундай деди: “Бош вазирдан бошлаб, туманлар раҳбарлари, барча депутатлар, келинглар, ўзимиз ташаббус кўрсатайлик ва ўзимиз ўқиган тумандаги мактабларга 10-20 тадан китоб совға қилайлик. Ҳамма ҳам китоб ўқийвермайди, бироқ ёшларимизга улар керак”. |
Президент Шавкат Мирзиёев Абу-Дабига келди 25.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиБирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини БАА Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён кутиб олди. |
21.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2019 йил 20 март куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Элчиси Комил Рашидов Қирғизистон Республикаси Миллий ёзувчилар уюшмаси раиси Нурланбек Қалибеков билан учрашди. |
20.03.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида имзоланган Меморандумга асосан Ўзбекистон фуқаролари Кореяда 2007 йилдан буён “Эркин ёллаш тизими” орқали ишга жойлаштириб келинади. |
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди 20.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 март куни Қозоғистон Республикаси Президенти Касим-Жомарт Токаев билан телефон орқали мулоқот қилди. |
18.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Иккинчи Маслаҳат учрашувини ёритиш учун ОАВ вакилларини аккредитация қилиш тўғрисида |
Марказий Осиё: Иқтисодий ривожланишнинг янги истиқболлари 16.03.2019ИқтисодиётМанба: ЎзАТошкент шаҳрида 15 март куни Марказий Осиё биринчи иқтисодий форуми бўлиб ўтди. |
Ташқи ишлар вазирлигида учрашув тўғрисида 16.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги2019 йилнинг 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алишер Абдуалиев «Kanimed Alles Sag'lik Cozumleri A.S» турк компанияси бош директори Филиз Эрдоған билан учрашди. |
08.03.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
|
Икки томонлама, ўзаро манфаатли учрашув бўлиб ўтди 07.03.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигиБугун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссияси ишчи органлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди. |
Бўлажак Ўзбекистон-Австрия музокаралари тўғрисида 07.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги2019 йилнинг 7 март куни ТИВда Австрия Республикасининг Европа, интеграция ва ташқи ишлар масалалари бўйича вазири ўринбосари Йоҳаннес Петерлик билан музокаралар бўлиб ўтади. |
Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ахбороти 07.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги2019 йилнинг 6 март куни хорижий ва миллий ОАВда Ставропол ўлкасининг Кочубеевский туманида (Россия) юз берган йўл-транспорт ҳодисасида гўёки 6 нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳалок бўлгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. |
Люксембург ТИВ раҳбари билан учрашув 06.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги2019 йилнинг 6 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Люксембург Буюк Герцоглигининг Ташқи ва Европа ишлари вазири Жан Ассельборн билан учрашди. |
Афғонистон Президентининг Маслаҳатчиси билан учрашув 06.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги2019 йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда бўлиб турган Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳамидулла Муҳиб бошчилигидаги делегация билан учрашди. |
Чегарадош ҳудудлар ҳамкорлиги янада фаоллашади 05.03.2019СиёсатМанба: ЎзАҚирғизистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси И.Жунусов бошчилигидаги делегация Наманган вилоятида бўлди. |
Қатар Ташқи ишлар давлат вазири билан учрашув 04.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги2019 йилнинг 4 март куни Доҳа шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қатар Давлати Ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурейхий билан учрашди. |
Туркий тилли давлатлар Ҳамкорлик кенгашининг Бош котиби билан учрашув 03.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги2019 йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Абу-Даби шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг (Туркий кенгаш) Бош котиби Боғдод Амреев билан учрашди. |