Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Корея Республикаси Элчиси билан учрашув
2019-01-25 | Сиёсат
2019 йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Корея Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Квон Ён У билан учрашди.
Суҳбат чоғида 2019 йилга мўлжалланган сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама алоқаларнинг жадвали бўйича фикр алмашилди.
Бўлажак олий даражадаги Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашувини муваффақиятли ўтказишдан икки томон ҳам манфаатдорлиги қайд этилиб, унга пухта тайёргарлик кўриш борасидаги қўшма тадбирларнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги