Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Куба Элчиси билан учрашув

2019-01-25 | Сиёсат

2019 йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Куба Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Баку шаҳрида) Альфредо Ньевеса Портуондо​ билан учрашди.

Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг Элчини қутлар экан, вазир уни Ўзбекистонда юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ва муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида икки томонлама ва халқаро ташкилотлар доирасидаги муносабатлар ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

2018 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрида икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи раунди муваффақиятли ўтказилганлиги мамнуният билан қайд этилди. Ушбу маслаҳатлашувлар Ўзбекистон-Куба мулоқотини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига эътибор қаратиш имконини берди.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли асосда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга Ўзбекистон ва Куба содиқ эканлиги тасдиқланди.

Учрашувда халқаро сиёсатнинг баъзи масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться